Ўзбекистон бокс жамоаси таркиби аниқ: Шаҳрам ва Ҳасанбой ЖЧда иштирок этади

Спорт

image

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркиби аниқ бўлди. Жорий йилнинг 22 октябридан 7 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган дунё биринчилигида ҳам Марат Қурбонов қўл остидаги терма жамоа тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, таркибга Рио Олимпиадаси вице чемпиони, 2017 йил Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам жалб қилинган. Токио Олимпиадаси олтин медалини қўлга киритган Баҳодир Жалолов эса мусобақада иштирок этмайдиган бўлди. Унинг ўрнини ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби Лазизбек Муллажонов эгаллади.

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халаков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев ва Мадиёр Саидраҳимов жой олди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган сўнгги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Баҳодир Жалолов Жаҳон чемпионати Бокс Ҳасанбой Дўсматов Белград

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг