Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорлик дастурини имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурини имзолади. Имзолаш маросими 24 октябрь куни Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик дастури Бош вазир ўринбосари – Ииқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл томонидан имзоланди.

Ҳужжат барқарор ривожланишни рағбатлантириш, тенгсизликни камайтириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. Беш йил давомида ушбу дастур мамлакатнинг миллий ривожланиш мақсадларини амалга оширишни қўллаб-қувватловчи 25 та БМТ агентлиги, жамғармаси ва дастурларининг устувор йўналишларини белгилайди.

Янги дастур олтита асосий йўналишни қамраб олади:

  • самарали бошқарув ва адолат;
  • муносиб турмуш ва ижтимоий ҳимоя;
  • соғлиқни сақлаш ва фаровонлик;
  • инклюзив таълим;
  • иқлим ва экологик барқарорлик;
  • Оролбўйи минтақасининг комплекс ривожлантириш.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БМТ Сабина Маҳл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг