Ўзбекистон билан ўйнайдиган Франция ЖЧдан четлатилиши мумкин

Спорт

image

Индонезияда давом этаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалида Ўзбекистон билан тўқнашадиган Франция мусобақадан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда “Sport News Africa” хабар берди.

Гап шундаки, термада тўп сурувчи “Монпелье” ҳужумчиси Яннис Исууфу кичик мундиалнинг саралашида Нигер ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган ва бундан Франция футбол федерацияси хабардор бўлмаган. 

FIFA қоидаларига кўра, бир турнир доирасида футболчининг иккита турли терма жамоада тўп тепиши мумкин эмас. Вазиятдан келиб чиқиб Франция билан бир гуруҳдан ўрин олган ва плей-офф босқичига чиқа олмаган Буркина-Фасо апелляция берган.

Иссуфу Франция терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги барча ўйинида тўп тепди. Нигер ўсмирлари сафида эса у 2022 йилда 2 та ўйинда майдонга тушган. Саралашда у Кот-д'Ивуарга қарши ўйинда гол урган бўлса, Бенинга қарши баҳсда энг яхши футболчи деб топилган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон-Франция баҳси 25 ноябрга белгиланган. Нимчорак финалда Ўзбекистон Англияни, Франция эса пенальтилар сериясида Сенегални мағлуб этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг