Ўзбекистон беш ойда $49 млнлик ун импорт қилди
Жамият
−
21 Июнь 2022
6543Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида қиймати 49 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:
• Қозоғистон – 153,4 минг тонна
• Россия – 4,9 минг тонна
• АҚШ – 50 тонна
• Италия – 27 тонна
• Ҳиндистон – 2 тонна
• Франция – 1,8 тонна
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистонда буғдойни биржада сотиш бошланди. Бунинг ортидан мамлакатда аҳолининг кенг қатлами учун чўнтакбоп ҳисобланган қолипли (“буханка”) нон нархи қарийб икки баравар 1600 сўмдан 2800 сўмга кўтарилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь