Ўзбекистон аёллар термасини япониялик мураббий бошқаради

Спорт

image

Аёллар футболи бўйича Осиё ўйинлари совриндори, япониялик Мидори Хонда Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Хонда билан шартнома имзолади. Унга кўра, япониялик мутахассис 2023 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, Мидори Хонда 1964 йилда Япониянинг Сидзуока шаҳрида таваллуд топган. 1981-1991 йиллар давомида Япония аёллар терма жамоаси сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида жамоаси билан биргаликда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йилда “Окаяма“ клубида бошлаган. Кейинчалик Япония U-20 аёллар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этган ва мундиалда 3-ўринни қўлга киритган. Мутахассис 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асрежина” клубларини бошқарган. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда JFAнинг (Япония футбол ассоциацияси) “С” категориядаги (“Про”га тенг юритилади) лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоасида яна бир япониялик мутахассис – Такая Туцуми дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЎФА JFA Мидори Хонда

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг