Ўзбекистон августда рекорд даражада олтин сотгани маълум бўлди
Жамият
−
08 Октябрь 2020
10697Август ойида Марказий банклар сотиб олганидан кўра, кўпроқ олтин сотган. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) маълум қилди. Кенгаш маълумотига кўра, ўтган ойда Ўзбекистон 31,7 тонна олтин сотган.
Шу тариқа Марказий банкларнинг 1,5 йиллик олтин ғамлаш цикли ниҳоясига етди ва бу ўз навбатида олтин нархи ўсиш тезлигининг пасайишига олиб келди.
Олтин нархи 2019 йил бошида 1500 доллардан сал ошиб, август ойи бошида рекорд даражада – 2072,50 долларгача кўтарилди ва кейинчалик 1900 долларга тушди.
Европа ва Шимолий Америка инвесторлари олтин инқироз даврида ишончли захира эканига ишониб, уни сотиб олишга киришди. Бу эса ушбу металл нархининг кўтарилишига олиб келди.
WGC маълумотига кўра, умумий қиймати 2 трлн долларга тенг бўлган 35 минг тонна олтинга эгалик қилувчи Марказий банклар август ойида сотиб олганидан 12,3 тонна кўпроқ олтин сотган.
Хусусан, Ўзбекистон августда 31,7 тонна олтин сотган ва Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркиянинг кичик харидларини қоплаган.
Марказий банклар 2018 йилда 656 тонна олтин сотиб олган, бу сўнгги ярим асрдаги энг кўп харид бўлган. МБлар 2019 йилда эса 650 тонна олтин сотиб олган.
Аввалроқ, Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 8 ойида 5,8 млрд AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотгани ҳақида маълумот берилганди. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизини ташкил этган.
LiveБарчаси