Ўзбекистон 8 ойда қанча олтин сотгани маълум бўлди

Жамият 8406
image

Ўзбекистон 2020 йилнинг ўтган 8 ойида қиймати 5,8 млрд AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 фоизни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 фоизини ташкил этмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон июль ойида олтин экспорт қилиш бўйича дунёда етакчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3
Теглар
t
×