Ўзбекистон июлда олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Жамият 7295
image

Ўзбекистон 2020 йилнинг июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши хабар берди.

Кенгаш маълумотларига кўра, Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин сотди, шу билан олтиннинг республика экспортидаги улуши 39,8 фоизга етди.

Иккинчи ўринни 6,1 тонна сотган Мўғулистон  эгаллаган. Россия ва Германиянинг ҳар бири 0,5 тоннадан олтин экспорт қилган.

Олтин харид қилиш бўйича Туркия биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Жаҳон олтин кенгашининг тахминларига кўра, Туркия 19,4 тонна олтин харид қилган. Қатарнинг олтин захираси 3,1 тоннага, Ҳиндистонда 2,8 тоннага, Қозоғистонда 1,9 тоннага, Украинада эса 0,3 тоннага кўпайганлиги кўрсатилган.

Июль ойида жаҳон бозорида бир грамм олтиннинг ўртача нархи 58 долларни ташкил этган. Ой давомида 17,7 тонна олтин сотилган. Бугунги кунда олтиннинг бозордаги нархи деярли 62 долларни ташкил қилмоқда.

Август ойининг бошида бир унсияси (1 унсия 28,35 граммга тенг) олтин нархи тарихий рекорд даражада кўтарилиб, 2000 доллардан ошган эди. 

Ўзбекистонда сўнгги йилларда олтин экспорти ўсиб келмоқда. Масалан, 2015 йилда Ўзбекистон олтин экспортидан 823,9 миллион доллар, 2016 йилда 738,2 миллион доллар, 2017 йилда 1,6 миллиард доллар, 2018 йилда эса 3,4 миллиард доллар фойда кўрган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 300
Рейтинг: 3
Теглар
t
×