Ўзбекистон АҚШнинг “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди
Олам
−
08 Декабрь 2020
10467Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинликлар бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати” (Special Watch List) дан чиқарилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди.
Помпео бёнотда диний эркинлик бу инсоннинг ажралмас ҳуқуқи эканини алоҳида таъкидлади. У “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”да ўзгаришлар бўлганини айтиб ўтди.
“Ўтган йил давомида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан эришилган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилишдан мамнунман. Ўзбекистоннинг қонунлари ва амалиётдаги жасорати бошқа миллатлар учун намуна бўлмоқда”, дейилади баёнотда.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Ўзбекистон 2006 йилдан 2018 йилгача бери ушбу “алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхати”да бўлган. Икки йил ўтиб эса “Махсус кузатувлар рўйхати”дан ҳам чиқарилди.
Ўзбекистон билан бирга Судан ҳам “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди.
Ҳозирда Бирма, Хитой, Эритрея, Эрон, Нигерия, КХДР, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон “алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхати”га киритилган.
Помпео ҳукуматлари фаолиятида диний эркинлик борасида жиддий қоидабузарликларга йўл қўйган Комор Ороллари, Куба, Никарагуа ва Россия “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”га киритилганини маълум қилди.
“Бундан ташқари, биз “Ал-Шабоб”, “Ал-Қоида”, “Боко Ҳарам”, “Ҳаёт Таҳрир аш-Шом”,ҳуситлар, ИШИД, ИШИД-Катта Саҳара, ИШИД-Ғарбий Африка, Жамоат Наср ал-Ислом вал-Муслимин ва “Толибон”ни алоҳида хавотирга саба бўлувчи шахслар деб белгилаймиз”, деган Помпео.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь