Ўзбекистон-АҚШ савдо айланмаси рекорд даражада ўсди

Жамият

image

Ўзбекистон-АҚШ савдо ҳажми 2024 йилда 773,3 млн долларга етди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси рекорд даражада ўсиб, 773,3 млн долларга етган. Бу эса олдинги йилларга нисбатан 27 фоиз ўсишни англатади.

“Ушбу ўсиш илғор технологиялар ва товарлар соҳасидаги имкониятларни намоён этади. АҚШ Ўзбекистоннинг энг йирик 10 савдо ҳамкоридан бири бўлиб қолаётган бир пайтда, биз АҚШ компанияларини ушбу имкониятлардан фойдаланишга чорлаймиз” дейилади элчихона хабарида.

Маълумот учун, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 54,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу эса 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга ошганини англатади. Экспорт ҳажми 22,4 миллиард долларни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ошган. Импорт ҳажми эса 31,9 миллиард долларни ташкил этиб, 4,7 фоизга ўсган.

Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади – 19 миллиард доллар. Шунингдек, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари – 14,4 миллиард доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш – 35,4 миллиард долларни ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан – 5,2 миллиард долларни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Корея бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-АҚШ савдо айланмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг