Ўзбекистон Аи-80 маркали бензиндан воз кечмоқчи
Олам
−
16 Ноябрь 2021
12589“Ўзбекнефтегаз” АЖ департамент директори келгуси, 2022 йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилишини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 16 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Aи-80 бензини асосан халқимизни, истеъмолчиларни ўйлаб “Ўзбекнефтгаз” томонидан ишлаб чиқариляпти ва арзон нархда таклиф этиляпти. Бугунги кунда ҳам ушбу маркали бензин 6800-6900 сўм атрофида сотилмоқда”, дейди Департамент директори Хушнуджон Маҳмудов.
“Ўзбекнефтгаз” стратегиясига кўра, келгуси йилдан бошлаб Аи-80 маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилади ва янада сифатли қилиб ишлаб чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманда сўзга чиққан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи 10-15 кунда ўзгаришини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг бошидан буён Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 700,2 минг сўмдан 9 302,8 минг сўмгача, яъни 63,2 фоизга (3 600 сўм) ўсган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь