Ўзбекистон Африканининг яна икки давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди
Жамият
−
27 Сентябрь
2237Ўзбекистон Ғарбий Африкадаги Либерия ҳамда Того давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.
Либерия Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни йўлга қўйган 154-давлат бўлди. Икки давлат ўртасидаги қўшма коммюнике Ташқи ишлар вазирлари – Бахтиёр Саидов ва Сара Бейсолов Нянти томонидан имзоланди.
Того эса дипломатик алоқалар ўрнатилган 155-давлат бўлди. Ушбу давлат номидан қўшма коммюникени мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири Робер Дюссе имзолаган.
“Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятларимиз мавжуд”, деган Саидов.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон Кабо-Верде, Сейшел ороллари, Брунди ва Ботсвана билан дипломатик муносабатлар ўрнатганди.
LiveБарчаси