Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтирмоқда
Жамият
−
05 Апрель 2021
9142Жорий йилнинг 15 апрель санасидан “Uzbekistan Airports” АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Aсосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 фоизга пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.
Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинган, бу билан IKAO’га аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилган.
“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Эслатиб ўтамиз, Раъно Фрунзеевна Жўраева февраль ойида “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. У узоқ йиллар давомида Россияда фуқаро авиацияси соҳасида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь