Раъно Жўраева “Uzbekistan Airports”га директор этиб тайинланди
Жамият
−
22 Февраль 2021
18230“Uzbekistan Airports” компаниясига Раъно Фрунзеевна Жўраева раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош вазир Абдулла Арипов “Uzbekistan Airports”нинг янги раҳбарини таништирган. Россиядаги узоқ йиллик фаолиятидан кейин Ўзбекистонга қайтган Раъно Жўраевага ушбу лавозим топширилган.
“Унинг сўнгги иш жойи Россиядаги энг йирик аэрокосмик холдинг – “Роскосмос” корхонасининг раҳбари бўлган. Шунингдек, у транспорт соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда, хусусан, Фуқаро авиацияси инновацион марказида ҳаво орқали юкларни ташишда е-Freight стандартини амалга оширишда ҳамда Домодедово аэропортини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган”, деб ёзган Азиза Умарова.
Шунингдек, у “Uzbekistan Airways” компанияси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар рўй берганини ёзиб қолдирган, бироқ бу ўзгариш ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар “Uzbekistan Airports” АЖга Равшан Исмоилов раҳбарлик қилиб келар эди.
Маълумот учун, “Uzbekistan Airports” АЖ мамлакатдаги 11 та аэропортни бошқаради.
LiveБарчаси