Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Жамият
−
12 Октябрь 2021
58372021 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг 57,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,1 фоиз;
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,8 фоиз;
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 11,1 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 млн 79,2 минг кишини ташкил этмоқда.