Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млн кишидан ошди
Жамият
−
10:01 888 1 дақиқа
2026 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 млн 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:
Самарқанд вилояти – 4 млн 462 минг 783 киши;
- Фарғона вилояти – 4 млн 293 минг 001 киши;
- Тошкент вилояти – 3 млн 799 минг 043 киши;
- Қашқадарё вилояти – 3 млн 746 минг 228 киши;
- Андижон вилояти – 3 млн 574 минг 464 киши;
- Тошкент шаҳри – 3 млн 278 минг 512 киши;
- Наманган вилояти – 3 млн 190 минг 767 киши;
- Сурхондарё вилояти – 3 млн 030 минг 030 киши;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2 млн 166 минг 044 киши;Хоразм вилояти – 2 млн 162 минг 068 киши;
- Бухоро вилояти – 2 млн 125 минг 129 киши;
- Жиззах вилояти – 1 млн 545 минг 176 киши;
- Навоий вилояти – 1 млн 196 минг 559 киши;
- Сирдарё вилояти – 965 минг 421 киши.
Маълумот учун, Ўзбекистон аҳолиси сўнгги 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайган. 1897 йилда мамлакат аҳолиси 3 млн 910,6 минг кишини ташкил этган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткич 39 млн нафардан ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн 236 минг 704 кишини ташкил этганди.
Live
Барчаси