Ўзбекистон аҳолиси 37,5 миллиондан ошди

Жамият

image

Бугун, 28 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37 506 617 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди. 

Билдирилишича, улардан 18 843 325 нафари эркаклар ва 18 580 779 нафари аёллар.

Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг сони 40 миллион кишига етиши кутилмоқда. Бу эса Марказий Осиё аҳолисининг ярми бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишига ортган, бу эса барқарор демографик динамикани кўрсатади.

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 йилни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон миллий статистика қўмитаси томонидан мамлакатда истиқомат қилаётган аҳоли сони эълон қилинганди. 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Қирғизистон аҳоли сони 7 миллион 254 минг кишини ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made