Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди

Олам

image

Қирғизистон миллий статистика қўмитаси томонидан мамлакатда истиқомат қилаётган аҳоли сони эълон қилинди. Бу ҳақда "24.kg" хабар берди.

“2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Қирғизистон аҳоли сони 7 миллион 254 минг кишини ташкил этади”, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, йил бошидан буён аҳоли сони 91,7 минг кишига ёки 1,3 фоизга ошган.

Аҳолини рўйхатга олиш ва фуқаролик ҳолати далолатномалари департаментининг статистик маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида 107,9 минг чақалоқ туғилган ва 24,2 минг киши вафот этган. Аҳолининг табиий ўсиши эса 83,7 минг кишини ташкил этган.

Ўсишнинг энг юқори даражаси Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар Бишкек ва Иссиқкўл вилоятларида кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат аёлларига кўпроқ фарзанд кўришни тавсия қилганди. Ташиевга кўра, Қирғизистон аёллари оилада беш-ўн нафар фарзанд кўришга интилиши керак. Чунки кўп болали оилалар мамлакат келажаги учун асос ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг