Ўзбекистон 6 та давлат учун визасиз тартибни жорий қилди
Жамият
−
24 Октябрь 2025 51553 1 дақиқа
Ўзбекистон 6 та давлат фуқаролари учун визасиз кириш тартибини расман жорий қилди. Бу ҳақда 21 октябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Мазкур ҳужжатга кўра, 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, қарорнинг 5-иловасида келтирилган Ўзбекистон Республикасида визасиз тартиб жорий қилинган мамлакатлар рўйхатига яна 6 та давлат қўшилди (илгари улар 85 та эди):
- Баҳрайн;
- Қатар;
- Қувайт;
- Уммон;
- Саудия Арабистони;
- Иордания.
Мазкур давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Бундан ташқари, Хитой фуқаролари учун ҳам визасиз бўлиш муддати 30 кунгача узайтирилди. Аввалгидек, Гонконг аҳолиси учун 7 кунгача визасиз кириш истисноси сақланиб қолган.
Шунингдек, 15 та давлат фуқаролари учун бизнес визаларини олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Улар:
- Австрия;
- Бельгия;
- Буюк Британия;
- Германия;
- Испания;
- Италия;
- Латвия;
- Малайзия;
- Франция;
- Чехия;
- Швейцария;
- Япония;
- Бирлашган Араб Амирликлари;
- Эрон;
- Покистон,
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногория Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилган эди.
Live
Барчаси