Ўзбекистон 2025 йилгача цемент импортига ноль божини узайтирди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан 2025 йилгача цемент импортига божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Шунингдек, яна олти гуруҳ қурилиш материаллари импорти ставкаси нолга тушади. Бу ҳақда Президентнинг 2023 йил 13 апрелдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51-сонли Фармонида белгиланмоқда

Маълум қилинишича, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар импорт қилишда қуйидаги қурилиш материаллари ва хомашёларга божхона божининг ноль ставкаси амал қилади:

  • Портландцемент, глинозем цемент, шлакли цемент, суперсульфатли цемент ёки ўхшаш гидравлик цементлар, бўялмаган ёки бўялган цемент, тайёр ёки клинкер шаклидаги цемент;
  • ёғоч материаллар;
  • елимланган фанера, фанераланган панеллар ва аналогик қатламли ёғоч;
  • бетон қуйиш учун қолиплар;
  • энергия тежамкор базальт қопламалари;
  • иссиқлик билан полировкаланган шиша ва юзаси шлифовкаланган ёки полировкаланган шиша.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 апрель куни Президент раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш мақсадида 2025 йилгача айрим қурилиш материаллари импортига бож бекор қилиниши айтилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

цемент қурилиш материаллари божхона божи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг