Ўзбекистон Ҳукумати аъзоси 25 йилда биринчи марта Исроилга борди
Жамият
−
25 Май 2023
10040Ўзбекистон ҳукумати аъзоси 25 йил ичида илк бор Исроилга ташриф буюрди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни “Yedioth Ahronoth” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев яҳудий давлатига ташриф буюриб, у ерда энергетика вазири Исроил Кац ва қишлоқ хўжалиги вазири Ави Дихтер билан учрашган. Нашрнинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати Ҳамроевнинг ташрифига катта аҳамият берган, чунки бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг 1997 йилдан буён ушбу мамлакатга биринчи ташрифи бўлган.
Ўзбекистон вазирининг Исроилга ташрифи аниқ санаси, музокаралар мавзулари ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, вазирлик сайтида ҳам ташриф ҳақида маълумот йўқ.
Исроил ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган бўлиб, улар бутун тарихи давомида барқарор ҳолатда бўлиб келган. 1997 йил апрель ойида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Исроилга расмий ташриф билан борган. Ташриф давомида томонлар бир қатор шартномаларни имзолади. 1998 йил июль ойида Ўзбекистонга Исроилнинг саноат ва савдо вазири Натан Шаранский бошчилигидаги ишбилармон доиралари делегацияси ташриф буюрди. Ўша йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Исроилда бўлди. Ўзбекистон Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган 10 та давлатдан биридир.
LiveБарчаси