Ўзбекистон ҳудудида ғайритабиий ҳодиса кузатилди
Бу қизиқ
−
08 Ноябрь 2023
98448Бугун, 8 ноябрь кунининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида 1500 га яқин чақмоқ ҳодисаси кузатилди. Бу ҳақда Гидрометеорология соҳаси мутахассиси Эркин Абдулаҳадов Telegram'даги каналида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Навоий вилояти шимоли, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўплаб туманларда мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилган. Бу вақтда Тошкент вилоятидаги ёғингарчилик (тоғли ҳудудлардан ташқари) чақмоқ-момақалдироқсиз кечган.
Мутахассис тақдим этган юқоридаги харитада сариқ рангли белгилар сўнгги соатларда фаоллашган чақмоқ ҳодисалари локациясини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати агентлиги эртага, 9 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 9 тa вилоятида сел-сув тошқинлари кузатилишидан огоҳлантирган эди. Шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши ҳақида хабар берганди.