“Ўзбекистон ҳаво йўллари” рози бўлишга мажбур бўлди

Жамият

image

Мисрнинг "Nile Air" лоукостери "Шарм-эл-шейх –Тошкент – Шарм-эл-шейх" йўналишида рейсларни амалга ошириш учун слотларга эга бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашувидан сўнг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Миср авиакомпаниясига слотлар ажратишга рози бўлди. "Nile Air" вакили "Шарм-эл-шейх –Тошкент – Шарм-эл-шейх" йўналишида парвозларни амалга ошириш учун слотлар олишга кўмак беришни сўраб мурожаат йўллаган. 

30 июль куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси унга Транспорт вазирлигида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК вакиллари билан учрашиш имкониятини яратиб берди. Ўзаро мулоқотда "Nile Air"га мазкур йўналишда соғлом рақобатни ривожлантириш учун рейсларга слот тақдим этиш масаласи муҳокама қилинди.

Якунда слот бериш маъқулланди. "Nile Air" ўз парвозларини 21 августдан бошлайди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, слот бу самолётларни белгиланган муддатда қўниш ёки жўнаб кетиши учун аэропорт томонидан ажратилган вақт ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг