“Ўзбекистон ҳаво йўллари”: биз биттамиз, лекин монопол эмасмиз

Жамият

image

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ягона авиаташувчи экани доимий танқидларга сабаб бўлади.

Бугун, 20 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бош директори биринчи ўринбосари Умид Ҳусановдан монополияга қачон барҳам берилиши сўралди. Умид Ҳусанов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК монопол ташкилот эмаслигини таъкидлади.

“Монополия, монополия дейишади. Тўғри, биз республика ҳудудидаги ягона авиаташувчимиз. Лекин монопол ташкилот эмасмиз! Монополияни йўқ қилиш бизнинг қўлимиздами? 2 йилда бизда бозорни либераллаштириш амалга ошиб бўлди. Биз ҳеч кимга қарши эмасмиз, келсин, авиакомпания очсин, марҳамат – ишласин, оёқ тираётганимиз йўқ. Аксинча, соғлом рақобатда ривожланиш бўлади, бизга ҳам қулай бўлади. Монополиянинг ўзи йўқ. 19 та авиакомпания бизга парвозларни амалга оширади. Бир йилнинг ўзида 5 та авикомпания келди. Самолёт сотиб олсин, учувчи топсин, зарур ташкилотлар билан келишсин, фаолиятини йўлга қўйсин”, деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бош директори биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов.

МАК молиявий иқтисодий департаменти директори Алишер Сатторов қўшимча қилиб, лоукастер ва монополия масаласида кўпчиликни арзон нарх ва қулай хизмат қизиқтиришини таъкидлади. Шунингдек, ўтган йил қиш мавсумида компания энг кўп қатнов уюштириладиган Москва йўналишидаги нархларни 80 еврогача туширганини маълум қилди.

Маълумот учун, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси аэропортларидан 63 халқаро йўналиш бўйича қатновлар йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ҳаво йўллари монополия

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг