Ўзбекистон ҳақидаги илк 8К ва 4К форматдаги фильмлар премьераси бўлиб ўтди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Американинг профессионал режиссёрлари ва аниматорлари томонидан тасвирга олинган Ўзбекистон ҳақидаги илк “Uzbekistan 8K” қисқа метражли фильми ҳамда The Lost Avocado рақамли журнали асосчиси, National Geographic Awards мукофотлари ғолиблари - Mystery Box Digital гуруҳи томонидан тайёрланган “Lost in Uzbekistan 4K” (“Ўзбекистонда ғойиб бўлган”) фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар тарқатди.

Тақдимот доирасида кинематография соҳасидаги янги медиа-лойиҳанинг анонси ҳам ўтказилди. Тақдимот Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Беҳруз Ҳамзаев томонидан ўтказилди. 

“Ушбу премьерамизнинг аҳамиятли томони: биринчидан, шу кунгача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан маркетинг ва тарғибот йўналишида олиб борилаётган янгиликларни кўрсатиш бўлса, иккинчиси, Ўзбекистон тарихида биринчи марта 8К форматидаги видео намойиши бўлади”, дейди Беҳруз Ҳамзаев. 

“Lost in Uzbekistan” фильми 2019 йилнинг охирида National Geografic Awards’да “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида ғолиб бўлиш эҳтимоли катта, чунки уни суратга олган ижодий жамоанинг охирги икки иши бу танловда ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, жамоанинг ютуқлари Haffington Post, USA Today ва бошқа кўплаб онлайн нашрлар томонидан эътироф этиб келинади.

Таъкидлаш жоизки, The Lost Avocado тревел-блоги муаллифлари – Жейкоб ва Кети Шварц, Сара Иззи, Тимур Тугалев жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга ташриф буюришди. Блогерлар Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро, Хивада бўлишди ва ўз фильмларини яратиш учун катта ҳажмдаги материалларни тўплашди. Ушбу видеолар дунёнинг энг катта савдо-кўнгилочар марказлари (DubaiMall, EmiratesMall)даги 8К ва 4К форматдаги экранлар орқали намойиш қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун: Mystery Box –видео контент яратувчи компания бўлиб, у Юта (АҚШ) штатида жойлашган. Компания барча турдаги видеоматериаллар, жумладан, фильмлар, телевизион лавҳалар, реклама роликлари, мусиқа клиплари, воқеали видеоларни ишлаб чиқариш, веб-сайтлар яратиш каби ишлар билан шуғулланади. Компания 8К ўлчамдаги видеоконтентларни ишлаб чиқаради. 8К – рақамли видео формати бўлиб, ундан рақамли кинематография ва компьютер графикасида фойдаланилади. 8К формат горизонталь 8000 пикселга тўғри келади. Бугунги кунда 8К ўлчами энг юқори тиниқликдаги стандарт сифатида кўрилади. 8К формат дунёнинг саноқли мамлакатларидагина қўлланади ва шунда ҳам улар энг ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Uzbekistan 8K

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг