Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар
Бизнес
−
30 Октябрь 2562 2 дақиқа
Қулай жадвал, тўғридан тўғри авиақатновлар ва Uzbekistan Airways ҳаво кемаларидаги қулайлик саёҳатингизни имкон қадар осон ва ёқимли бўлишини таъминлайди.
Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага мунтазам авиақатновларда парвоз қилинг ва яқинларингиз билан учрашинг, бизнес саёҳатларни, дам олишни режалаштиринг ёки Uzbekistan Airways билан ўқиш бўйича саёҳатни осон ва қулай тарзда амалга оширинг.
Москва авиакомпания йўловчилари орасида энг талабгир йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу нафақат ишбилармонлик маркази, балки сайёҳат қилиш учун ҳам қизиқарли жой. Кенг қирғоқлар, музейлар, театрлар, гастрономик кварталлар ва шинам боғлар шаҳарнинг кўп қиррали бўлишини таъминлайди.
Кундалик авиақатновлар бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг иккита аэропортига: Домодедово ва Внуковога амалга оширилади.
- Тошкент – Москва: 1 313 000 сўмдан бошлаб;
- Тошкент – Москва – Тошкент: 3 810 000 сўмдан бошланади.
Каспий денгизи қирғоғида Россиянинг энг ранг-баранг шаҳарларидан бири – Махачқалъа жойлашган. Бу ерда ҳамма нарса жануб қуёши, зираворлар ифори ва илиқ меҳмондўстлик билан тўйинган. Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.
- Тошкент – Махачқалъа: 1 802 000 сўмдан бошлаб;
- Тошкент – Махачқалъа – Тошкент: 3 759 000 сўмдан бошланади.
Новосибирск – Сибирнинг жадал ривожланаётган мегаполиси, муҳим илмий ва саноат маркази. Бу ерда ўзига хос муҳит сезилади: шинам, аммо замонавий, ёрқин маданий саҳна ва фаол шаҳар ритми. Тошкентдан парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
- Тошкент – Новосибирск: 1 147 000 сўмдан бошлаб;
- Тошкент – Новосибирск – Тошкент: 3 749 000 сўмдан бошланади.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки Google Play ва App Store’да юклаб олиш мумкин бўлган мобил иловада харид қилинг.
Uzbekistan Airways шаффофлик, қонунийлик ва бизнес юритишнинг юқори ахлоқий стандартлари тамойилларига амал қилади. Авиакомпания коррупциянинг ҳар қандай шаклини қатъиян қабул қилмайди ҳамда ҳамкорлар ва йўловчилар ишончини мустаҳкамлаган ҳолда, коррупцияга қарши миллий ва халқаро қонунчиликка қатъий риоя қилади.
Агар авиакомпания фаолияти доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда +998 78 140 02 00 ишонч телефонига (бундан кейин тилни танланг ва "6" тугмасини босинг), +998 (78) 140 45 68, +998 (90) 998 15 06 рақамларига, @compliance_control_uzairways telegram-ботига, anticorruption@uzairways.com электрон почтасига ёки corp.uzairways.com расмий веб-сайтидаги шаклга мурожаат қилишингиз мумкин.
Сайт: booking.uzairways.com
Facebook: fb.com/uzairways.official
Instagram: @uzairways
Telegram: t.me/uzbekistanairways
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси