Россия бир кунда 32 нафар ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

World

−

image

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Россиянинг Новосибирск вилоятида миграция қоидаларини бузган 32 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда “OTS–Горсайт” хабар берди.

Қайд этилишича, Новосибирск вилоятининг Киров, Ленин ва Новосибирск туманларида миграция рейдлари ўтказилган. Чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишнинг асосий сабаби Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш қоидаларига риоя қилмаслик бўлган.

Бир кун ичида Ўзбекистоннинг 32 нафар, Тожикистоннинг 9 нафар, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг 3 нафардан ҳамда Озарбайжоннинг бир нафар фуқароси Россия чегарасигача олиб борилган.

Вилоят Федерал суд ижрочилари хизмати бош бошқармаси маълумотига кўра, бир ҳафта давомида миграция қоидаларини бузган жами 91 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

Суд ижрочилари зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, хорижликларнинг давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларигача етказилишини назорат қилган. Мамлакатдан чиқариб юборилган фуқаролар ватанига қайтиш чипталарини ўз ҳисобидан сотиб олган.

Россияда миграция қоидаларини бузиш 2 мингдан 5 минг рублгача маъмурий жарима ва мамлакатдан мажбурий чиқариб юборишга сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Сеной бозорида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш бўйича кенг кўламли рейд бошлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends