“Uzbekistan Airports” директори аэропортларда шароит йўқлигини тан олди

Жамият

image

Ўзбекистондаги аэропортларда кафе, дорихона ва бошқа хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ директори Раъно Жўраева маълум қилди.

“Аэропорт ичида кафе очишни режалаштирмоқдамиз. Айниқса қишда рейслар ёмон об-ҳаво сабаб бекор қилинганда аэропорт ичида йўловчилар на чой ича олади, на кофе, ҳаттоки бирор нима ейишга ҳам имкон йўқ. Шунингдек, маҳаллий аэропортлар ичида ҳам умумий овқатланишга имконият яратишга ҳаракат қиламиз”, дейди Раъно Жўраева. 

Жўраеванинг таъкидлашича, маҳаллий аэропортларнинг ичида дорихона, йўловчиларга хизмат қилиш жойлари ташкиллаштирилади. 

“Қолаверса, маҳаллий аэропорт ичида ҳеч бўлмаса 2-3 квадрат метр  ажратиб, дорихона ва йўловчиларга хизмат қилиш жойларини ташкиллаштирмоқчимиз. Чунки булар бизга қўшимча даромад келтиради. Ҳозирги бизда бор шароитлар ортидан жорий йилда даромадимиз 6 марттага кўпайди”, дея қўшимча қилди “Uzbekistan Airports” АЖ директори.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг