“Uzbekistan Airports” АЖга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Жавлонбек Ойбекович Умархўжаев кеча, 20 июнь куни “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, тайинлов компаниянинг ягона акциядори ҳисобланган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Маълумот учун, Умархўжаев тайинловга қадар 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи лавозимида компанияга раҳбарлик қилган.

Жавлонбек Умархўжаев меҳнат фаолиятини 2008 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда МАК авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Тошкент-Шарқ” лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 

2021-2023 йилларда “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Uzbekistan Airports”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made