Ўзбек-туркман чегарасини белгилаш бўйича музокара ўтказилди
Жамият
−
25 Июнь 2019
3550Жорий йилнинг 19-25 июнь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитацияси ва демаркацияси масалалари бўйича икки мамлакат Ҳукуматлариаро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Музокаралар давомида давлатлараро чегарада демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифларни кўриб чиқиш давом эттирилди.
Мулоқот давомида чегарада Аерофототасвир ишларини амалга ошириш талаблари лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Музокаралар натижаларига кўра давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида дала демаркация ишларини ўтказиш, жумладан бу жараённи тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Қайд этилишича, учрашув анъанавий дўстлик руҳида ўтган.
Музокалар якунларида ишчи гуруҳлар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов учрашув Баённомасини имзолаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь