Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Декабрь 2025 17040 1 дақиқа
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида хорижлик ишчилар Ўзбекистоннинг миллий валютаси ҳисобланувчи сўмни ёқиб, тамаки тутатгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат видеоси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчиликнинг кескин муҳокамасига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу ҳаракатни содир этган шахслар аниқланиб, улар билан тушунтиришлар олиб борилган. Воқеа юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексининг 184-3-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судига юборилган.
Суд ҳукмига кўра, айбдор шахсларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари (41 млн 200 минг сўм) миқдорда жарима жазоси тайинланган.
“Ассалому алайкум. 23 декабрь санасида Ўзбекистон валютасини олиб ёқдик. Мен бу қилган ишимни нотўғрилигини англаб етдим. Бутун Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Қилган ишимдан пушайман”, дейди ишчилардан бири.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан иш берувчи томонидан мазкур шахслар билан меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилинган.
Live
Барчаси