Ўзбек кино ва театр санъати оғир жудоликка учради
Маданият-санъат
−
14 Июль 2020
97890Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов 57 ёшида вафот этди.
Абдураим Абдуваҳобов 1963 йил 8 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Тошкентдаги театр ва рассомчилик олийгоҳини тугатган.
Абдураим Абдуваҳобов "Шум бола, "Суюнчи", "Муҳаббат синовалари", "18-квадрат", "Ада эмас, дада", "Фирибгар", "Осий банда", "Пойга", "Бевалар", "Сўнгги нафасимгача", "Севги балки бу жаннат 2", "Назира" каби фильмларда рол ижро этган. Шунингдек, "Тожикфильм" студиясида тасвирга олинган "Жўра овчи" фильмида ҳам рол ўйнаган. Абдураим Абдуваҳобов "Чимилдиқ" спектактлида ҳам рол ижро этган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.