Ўзбек-қирғиз чегарасини бузиб ўтганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистондан қўй олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Косонсой тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 январь куни олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида доимий равишда давлат чегарасини бузиб, ноқонуний товар бойликлар ва одамларни ўтказиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Косонсой тумани Абдураҳмон Жомий МФЙда яшовчи шахс шу туманнинг “Гулбоғ” ва “Чорбоғ” маҳаллаларида яшовчи 4 нафар таниши билан Косонсой тумани “Баҳористон” МФЙдаги Қирғизистон билан давлат чегарасини сим тўсиқ тортилган қисмидан бузиб ўтган. Улар Қирғизистон Республикаси Оловоқа тумани “Баймоқ” овулида яшовчи танишининг олдига борган ва у ердаги қўйларни чегарани бузиб, Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ, улар ўзаро келиша олмаган ва Қирғизистон фуқароси қўйларни бермаслигини айтиб, гуруҳни қирғиз-ўзбек чегарасининг Косонсой тумани “Ровот” МФЙ ҳудуди билан чегарадош қисмига олиб борган.   

5 нафар қонунбузар ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг сим тўсиқ тортилган қисмини ноқонуний равишда кесиб ўтиб, Косонсой тумани “Ровот” МФЙ ҳудудига ўтган вақтида тезкор ходимлар ва чегара ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича Косонсой тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 223- моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 80 дона телефонни ҳеч қандай текширув ва божхона тўловларисиз чегарадан ўтказиб юбориш эвазига 5000 доллар талаб қилган божхона пости раҳбари ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбек-қирғиз чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар