Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради
Жамият
−
03 Март 23382 2 дақиқа
Олий таълим тизимида 57 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келган, автотранспорт, автомобилсозлик ва йўл коммуникациялари соҳаларига катта ҳисса қўшган таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сарвар Муқаддирович Қодиров кеча, 2 март куни 86 ёшда вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Сарвар Қодиров 1940 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент политехника институтини 1962 йили муваффақиятли тамомлаб, шу институтда автомобиль эксплуатацияси кафедрасида ассистент сифатида ишга қабул қилинган. Москва автомобиль институти двигателлар кафедраси стажёр педагоги, мақсадли аспиранти, Тошкент политехника институти доценти бўлиб фаолият юритган.
У, шунингдек, Тошкент автомобиль йўллар институти автотрактор двигателлари кафедрасининг доценти, автомобил ишлаб чиқариш ва таъмирлаш кафедраси мудири, профессор, ўқув ишлари бўйича проректори, институт ректори, автотрактор двигателлари кафедрасининг мудири, сўнг профессори даражасига етган.
Бундан ташқари у Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш эксплуатацияси институти автомобил транспорта эксплуатацияси кафедраси профессора даражасига сазовор бўлган. 1995-2005 йиллар давомида ректор сифатида Тошкент автомобиль йўллар институтини бошқаган.
Қодиров 2003 йилда қизи Ойдин Қодирова билан ҳаммуаллифликда русча-инглизча автомобил ва трактор луғатини ишлаб чиққан ва у Россия техника университетларида амалда қўлланилмоқда.
Олимнинг муаллифлигидаги дарсликлар ҳозир ҳам Россия ва Ҳиндистондаги ўқув юртларида қўлланилади. Қолаверса, унинг 40га яқин рисола, очерк, қисса, роман ва бошқа рисолалари чоп этилган. Унинг романлари рус ва инглиз тилларида Россия ва Америкада нашр қилинган.
Марҳумнинг жаноза намози бугун, 3 март куни “Минор Оқ” масжидда ўқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон таълим соҳасинг фидойи устози, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, олий таълим аълочиси Карим Ойбекович Эгамқулов 87 ёшида вафот этганди.
Live
Барчаси