Ўзбек футболчиси ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол муаллифига айланиши мумкин
Спорт
−
05 Апрель 2019 9783 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўз сайтида сўровнома ўтказмоқда.
Ушбу сўровномада ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоевнинг “Локомотив” таркибида “Ал-Ваҳда” дарвозасига киритган голи ярим финалга чиқиб, ушбу босқичда Сауд Ҳарирининг “Ал-Иттиҳод” – “Ал-Ваҳда” ўйинида киритган голи билан беллашаётганди. Алибоевнинг голи рақибига қараганда кўпроқ овоз тўплаб, финалга йўл олди. Эндиликда Алибоевнинг голи мухлислар ўртасида ўтказилаётган “ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол” номинациясида ғалаба қозониш учун эронлик Андраник Теймурян билан баҳслашмоқда.
Қуйидаги ҲАВОЛА орқали футболчи Икром Алибоевнинг голига овоз беришингиз мумкин.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль