Ўзбек–Француз университети ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик доирасида яна бир янги олий таълим муассасаси очилмоқда. 2025 йил 26 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбек–Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, мамлакатда Ўзбек–Француз университети ташкил этилиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида юритади. 

Шунингдек, таълим йўналишлари босқичма-босқич йўлга қўйилади. Дастлаб университетда магистратура дастурлари бўйича ўқишга қабул бошланади. Кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантура йўналишлари ҳам жорий қилинади.

Қарорга кўра, университетга киришни истаган абитуриентлар учун махсус тайёрлов курси ташкил этилади. Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет битирувчиларига университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга таълим олиш учун хориждан келган талабалар сони маълум қилинганди. Шу йилнинг сўнгги 8 ойида Ўзбекистонга таълим олиш  мақсадида 14 216 нафар талаба кириб келган. Энг кўп талабалар Туркманистондан келган (4 603 нафар) келган.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Ўзбек–Француз университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг