Ўзбекистондаги хорижлик талабалар сони очиқланди
Жамият
−
02 Октябрь 7120 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга таълим олиш учун хориждан келган талабалар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг сўнгги 8 ойида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 14 216 нафар талаба кириб келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 179 нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 28,8 фоизни ташкил этади.
Энг кўп талабалар Туркманистондан келгани қайд этилган бўлса, (4 603 нафар) энг кам талабалар Жанубий Африка Республикасидан (98 нафар) келган.
Шунингдек, Ўзбекистонга келган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Туркманистон – 4 603 нафар;
- Ҳиндистон – 3 477 нафар;
- Тожикистон – 1 392 нафар;
- Хитой — 710 нафар;
- Покистон – 700 нафар;
- Жанубий Корея – 553 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 333 нафар;
- АҚШ – 319 нафар;
- Филиппин – 245 нафар;
- Туркия – 233 нафар;
- Афғонистон – 226 нафар;
- Миср – 203 нафар;
- Россия – 121 нафар;
- Буюк Британия – 110 нафар;
- ЖАР – 98 нафар;
- Бошқа давлатлар – 893 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024/2025 ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда жойлашган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Бунёд Келдибоев