Ўзбек боксчилари халқаро турнирда 11 та медаль қўлга киритишди

Спорт

image

Қозоғистоннинг Костанай шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича халқаро турнир баҳслари якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам 10 нафардан ортиқ боксчи билан иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди. -51 кгда Шодиёр Мелиқўзиев, 57 кгда Мирзабек Мирзахалилов, 63,5 кгда Лазизбек Фаттоев, -86 кгда Жўрабек Тоштемиров ва 92 кгда Нусрат Тоҳиров турнирда ғолибликни қўлга киритишди.

Сирожбек Исмоилов, Шержаҳон Мирзабеков, Шоҳжаҳон Абдуллаев кумуш, Абдумажид Маннопов, Фозилжон Абдумуродов ва Содирбек Камолмирзаев бронза медаль соҳибига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Иордания пойтахтида ҳам бокс бўйича Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча Ўзбекистон вакиллари турнирда мувафаққиятли иштирок этишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks MirazizbekMirzaxalilov

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг