“Ўзавтосаноат” йил охиригача учта янги автомобилни ишлаб чиқаришни бошлайди – Қодиров
Жамият
−
07 Июнь 2019
70382030 йилга қадар мўлжалланган Ўзбекистон автосаноатини ривожлантириш Концепцияси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда бугун, 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси” мавзусида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқотда маълум қилинди.
“Ушбу концепция интернетдаги порталда эълон қилинади, ўрганиб чиқасизлар, муҳокама бўлади. Мазкур концепцияда 2 та тенденция ҳисобга олинган: биринчи 5 йилликда нархи 10 000 АҚШ доллари атрофида бўлган арзон автомобиллар ишлаб чиқарилишига эътибор қаратилади, чунки шу тоифа транспорт воситаларига талаб юқори бўлади. Дунё тажрибасидан маълумки, кроссовер, яъни йўлтанламас автомобилларга қизиқиш ва эҳтиёж йил сайин ошиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда биринчи 5 йилликдан кейин янги тенденция бошланишини тахмин қиляпмиз: келгусида Ўзбекистонда нархи 15 000 АҚШ доллари атрофида бўлган кроссовернинг кичикроқ моделларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади”, дейди “Ўзавтосаноат” стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров.
Мулоқот давомида премиум сегментда Chevrolet Equinox кроссовери, Chevrolet Trailblazer йўлтанламас ва Chevrolet Traverse оилавий кроссовери ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг охиригача бошлашни режалаштирилаётгани билдирилди.
“Ўзавтосаноат” мутасаддиларининг айтишича, премиум сегмент мамлакатимизда катта талабга эга эмас, ҳатто автоконцерн умумий ҳажмининг 10 фоизини ҳам ташкил этмайди, чунки ҳамманинг ҳам бундай автомобиль сотиб олишга қурби етмайди.
“Шу йилнинг охирида, эҳтимол декабрда ёки кейинги йилнинг бошида 3 та янги модель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Уларнинг ҳажми кам бўлади. Биз талабдан келиб чиқиб, иш тутамиз. Сотиб олинмайдиган минглаб Тrailblazer ишлаб чиқаришнинг нима кераги бор? Бозорга қанча машина керак бўлса, шунча чиқарамиз”, дейди Қодиров.
Учрашувда Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида Россиядан кейин иккинчи энг катта бозор экани қайд этилди. Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина эса Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозорлари сифатида тилга олинди.
LiveБарчаси