UzAutoMotors Lacetti ва Cоbalt'га шартнома беришни тўхтатди
Жамият
−
12 Декабрь 2022 20768 1 дақиқа
Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб UzAutoMotors Lacetti ва Cobalt автмобилларига шартнома беришни тўхтатди.
Уч кундан буён UzAutosavdo иловаси ва махсус ботда Lacetti ва Cobalt контрактацияси имконсиз бўлиб қолмоқда, яъни мазкур русумдаги автомобилларга тўлов учун шартнома бериш тўхтатилган.
Ҳозирда шартнома берилаётган машиналар ичида энг арзони Onix бўлиб қолмоқда. Ушбу автомобилнинг нархи 152 миллион сўмдан бошланади.
Қайд этиш керакки, Lacetti ва Cobalt нисбатан ҳамёнбоп машина ҳисобланади. Ўзбекистонликларнинг аксарияти айнан шу моделларни харид қилади.
Аввалроқ Nexia-3 ва Spark автомобилларига ишлаб чиқаришдан олингани туфайли шартнома бериш тўхтатилган эди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль