“UzAutoMotors” 150 млн евро халқаро кредит жалб қилади
Жамият
−
30 Ноябрь 2020
11066“UzAutoMotors” акциядорлик жамияти Credit Suisse AG компаниянинг Лондон бўлими билан 150 млн еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ хабар берди.
Ушбу келишув бўйича жалб қилинган маблағлар UzAuto Motors АЖнинг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, заводни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш ҳамда айланма маблағларини оширишга йўналтирилади.
Компаниянинг маълум қилишича, ушбу инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши компанияга General Motors янги моделларини GEM платформасида ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
LiveБарчаси