“UzAuto Motors Powertrain”га янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
04 Январь
11681Саидазим Миркамолович Ғуломов “UzAuto Motors Powertrain” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.
Қайд этилишича, мазкур қарор 2024 йил 26 декабрда компания акциядорининг йиғилишида қабул қилинган.
Саидазим Ғуломов янги раҳбар тайинлангунга қадар компания раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. Янги бош директорни тайинлаш бўйича қарор 2025 йилнинг 30 июнга қадар қабул қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, “UzAuto Motors Powertrain” замонавий иккинчи авлод B-DOHC (Double Overhead Camshaft) бензин ва икки ёқилғида ишловчи, шунингдек, турбо ва атмосферали CCSS (Cylinder Set Strategy) Prime двигателларини ишлаб чиқаради. Компания Onix, Tracker ва Cobalt каби машҳур моделлар учун ишлатиладиган 1,2 литр ва 1,5 литр ҳажмли двигателларни ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойида корхонанинг собиқ раҳбари Бу Андерссон “UzAuto Motors” ва “UzAuto Motors Powertrain” раҳбари сифатидаги фаолиятини якунлаганди.
LiveБарчаси