Бу Андерссон UzAuto Motors раҳбарлигидан кетди
Жамият
−
27 Декабрь
6950Швециялик мутахассис Бу Андерссон сўнгги уч йил давомида эгаллаб турган “UzAuto Motors” АЖ ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖ бош директори лавозимидаги фаолиятини якунламоқда. Бу ҳақда “UzAuto Motors” матбуот хизмати хабар берди.
“Эътиборлиси шундаки, молиявий нуқтаи назардан олиб қараганда, жаноб Андерссоннинг Ўзбекистондаги фаолияти компания учун муваффақиятли бўлди – ўртача соф даромад 6 фоиздан ошди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ўтган давр мобайнида "UzAuto Motors" АЖ IPO (акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш) ўтказган.
“Ўтган 3,5 йил давомида эришган барча натижалар бутун жамоамиз: муҳандислар, менежерлар, усталар ва энг муҳими ишчилар меҳнатининг самарасидир. Ҳар қандай корхонанинг асоси одамлар эканига ишончим комил. Сўнгги йиллардаги муҳим натижалар қаторида корхонада барчани муваффақиятлар ва натижаларга кўра рағбатлантириш имконини берувчи аниқ ва тўғри KPI тизимининг жорий этилганлигини алоҳида таъкидлашдан хурсандман”, дейди Бо Андерссон.
Бу Aндерсон фаолияти:
• 1993 йилдан 2009 йилгача харид йўналишида турли раҳбар лавозимларни эгаллаган ва 2001-2009 йилларда “General Motors”нинг глобал харид бўлинмасига раҳбарлик қилган.
• 2009 йилдан 2013 йилгача “Группа ГAЗ” корхонасига президент этиб тайинланган. Бу даврда у “Группа ГAЗ” бизнесини зарардан барқарор фойдага олиб чиқишга эришган.
• У 2014 йилдан 2016 йилгача “AвтоВAЗ” ОAЖ президенти этиб тайинланган ва “Группа ГAЗ”да бўлгани каби “AвтоВAЗ”да ҳам тўлиқ трансформацияни амалга оширган.
• “AвтоВAЗ”ни тарк этгач, энг йирик автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Yazaki Europe, Africa, North&South America” корпорациясига 4 йил раҳбарлик қилган.
Бу Aндерсон эришган ютуқлар:
• Aдам Смит халқаро автомобиль форумида у Россия автомобилсозлик саноатида “2010 йилнинг энг яхши етакчиси” деб топилди. 2011 йилда Aндерссон Европа автомобилсозлик саноатининг энг муваффақиятли раҳбарларини аниқлаш учун “Automotive News Europe” томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Eurostars” мукофотида “Ривожланаётган бозорлар бўйича Европа автомобиль саноатининг энг яхши етакчиси” деб топилди.
• 2012 йилда Бу Aндерссон Европанинг автомобилсозлик соҳасидаги етакчи нашриёти бўлган “AutomotiveSupply Chain”дан “ГAЗ Группаси”ни инқироздан кейин молиявий ҳолатини тиклагани ва Россиянинг енгил тижорий воситалар бозорида компаниянинг етакчилигини таъминлагани учун “Энг яхши ютуқлар” мукофотига сазовор бўлди.
• Бу Инге Aндерссон МДҲ мамлакатларидаги автомобиль концернларини бошқариш ва инқирозлар даврида эришган муваффақиятлари ҳамда катта тажрибаси “UzAutoMotors” ва “UzAutoMotors Powertain” компанияларига яримўтказгичлар танқислиги ва логистика муаммолари билан боғлиқ глобал инқирозларини энг кам йўқотиш билан енгишга, ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизациялашнинг янги йўналишини эгаллашга имкон беради.
Маълумот ўрнида, “UzAuto Motors” АЖ ва “UzAuto Motors Powertrain” АЖ Ўзбекистон автомобилсозлик саноатидаги давлатга қарашли "Ўзавтосаноат" АЖнинг йирик шўба корхоналари бўлиб, “General Motors” билан техник лицензия шартномаси асосида “Chevrolet” енгил автомобилларини ишлаб чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, у 2021 йилнинг август ойида UzAutosanoat акциядорлик жамиятининг "UzAuto Motors" АЖ ва "UzAuto Motors Powertrain" АЖларига бош директор этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь