UzAuto Motors'га янги директор тайинланди

Жамият

image

Одилжон Бастамқулов UzAuto Motors бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинди.

Маълум қилинишича, Бастамқулов UzAuto Motors компаниясига доимий бош директор тайинланмагунча раҳбарлик қилади.

2024 йилда UzAuto Motors'га келишидан олдин у автомобиль ойнаси ишлаб чиқарувчи “Avtooyna” компаниясига раҳбарлик қилган.

Маълумот учун, уч йилдан ортиқ вақт давомида UzAuto Motors компаниясини бошқарган Бо Андерссон 2024 йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидазим Миркамолович Ғуломов “UzAuto Motors Powertrain” АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors янги директор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг