UzAuto Motors автомобиллари нархи кўтарилди...ми?
Жамият
−
19 Февраль 2020
30805Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors автомобилларининг нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания кўплаб харидорларни қизиқтираётган нархлардаги ўзгаришларга изоҳ бериб, нархлар ошмаганини маълум қилди.
Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги Spark, Cobalt, Lacetti автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.
Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.
Мазкур ҳолат дилер ва ҳаридор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган. Янги опциялар билан ҳисоблаганда нархлар қуйидагича:
Шунингдек, харидорда ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиш, қийматдаги фарқни тўлаш ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштириш ҳуқуқи сақланиб қолади.
LiveБарчаси