“Ўзатом” Россия элчисининг АЭС бўйича айтганларига муносабат билдирди
Жамият
−
23 Декабрь 2020
6033Ижтимоий тармоқлар ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш учун шартнома бўйича берган изоҳи жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Хусусай, элчи АЭС бўйича шартнома "деярли тайёр" экани ва масаланинг фақат техник жиҳатлари қолгани ҳақида гапирганди.
“Ўзатом” агентлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуриш бўйича асосий шартнома шартларини муҳокама қилиш бўйича доимий музокаралар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда.
Ҳозирда томонлар лойиҳанинг хавфсизлиги ва ишончлилиги ҳамда иқтисодий самарадорлигини ошириш, шунингдек республиканинг миллий манфаатларидан келиб чиқган ҳолда позицияларини яқинлаштириш бўйича музокараларни давом этмоқдалар.
Бундан ташқари, АЭСни жойлаштириш майдончасига тегишли рухсатнома олиш мақсадида объектни жойлаштириш бўйича устувор майдончада кенг кўламли муҳандислик тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда ва АЭС қурилиши ҳамда ундан фойдаланишнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат бўйича ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш ҳамда жамоатчилик эшиттирувларини ташкил этиш бўйича режага асосан ишлар олиб борилмоқда.
Танланган майдончада Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муҳандислик тадқиқот ишлари натижалари АЭС қурилиши бўйича шартнома шартларининг асоси бўлиб хизмат қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь