“Ўзатом” делегацияси “Силовые машины” компаниясига борди

Жамият

image

Атом электр станцияси (АЭС) учун узоқ муддатли ускуналарни ишлаб чиқариш тажрибасини ўрганиш, шунингдек томонлар ўртасида музокаралар олиб бориш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун "Ўзатом" агентлиги делегацияси Санкт-Петербургдаги (Россия Федерацияси) "Силовые машины" АЖК ишлаб чиқариш объектларида бўлди.

Ташриф доирасида делегация гидравлик, иссиқлик ва атом электр станциялари учун турбиналар ишлаб чиқарувчи Ленинград металл заводида, Япония билан ҳамкорликда ташкил этилган, бугунги кунда энергия машина қурилиши соҳасида илғор комплекс таъминотчи бўлган трансформаторлар ишлаб чиқарувчи корхонаси фаолияти билан танишдилар. Заводнинг асосий маҳсулоти 110–750 кВ қуввати 25 МВА дан ортиқ бўлган, жумладан уч фазали кучланиш трансформаторларидир.

Танишув жараёнида "Силовые машины" АЖК томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва улар сотувга чиқариладиган ҳам Россия Федерациясидаги ички бозор, ҳам яқин ва узоқ хориж мамлакатлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил бошидан "Росатом" Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ишларини бошлашни режалаштирмоқда. "Росатом" давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга кўра, АЭСда ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 МВт бўлган иккита энергоблок бўлади. АЭС қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзатом АЭС

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг