Уйида йўлбарс ва илон боққан шахс ушланди
3-саҳифа
−
21 Май 11353 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўз яшаш хонадонида 1 йўлбарс ва 4 дона йўлбарссимон илон боққан шахс ушланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси, Бош прокуратура, вилоят Ички ишлар бошқамаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида туманнинг “Тутзор” МФЙда яшовчи Ш. А. томонидан яшаш хонадонида ноқонуний равишда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарссимон питон илонлари сақланаётгани аниқланган.
Билдирилишича, ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Бош прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон қарорига асосан, 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан кўпгина (рўйхат асосида) ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш таъқиқланади. Қарорга биноан, тақиқланган ҳайвонлар фақатгина Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли рухсатномасига эга юридик шахслар томонидан ҳайвонот боғлари, питомниклар (террариум, океанариум ва бошқалар)да сақланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида 80 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар тутқунликда сақлаб келинаётгани аниқланганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь