Уйда COVID-19 га чалинган бемор бўлса, касалланмаслик учун нима қилиш керак?
Саломатлик
−
04 Декабрь 2020
6696Агар оиланинг бир нафар аъзоси COVID-19 га чалинса, бу бошқалар учун муаммо бўлмайди. Оила аъзосидан касалликни юқтириб олмаслик кафолати қайси омилларга боғлиқлиги ва коронавирусдан қандай қилиб тўғри ҳимояланиш мумкинлиги ҳақида аллергист-иммунолог Владимир Болибок “Sputnik” радиосига берган интервьюсида гапириб ўтди.
“Коронавирус белгилари инфекция юқтириб олингач, дарров пайдо бўлмайди. Агар аломатлар пайдо бўлмаса, одам тинчгина оиласи билан мулоқот қилса бўлади. Кўпгина ҳолларда, бу унинг яқинларига таҳдид солмайди, чунки инфекция ва касаллик ўртасида катта фарқ бор”, дея тушунтирди Владимир Болибок.
Агар танадаги иммунитетни заифлаштирадиган баъзи бир қўшимча омиллар бўлса, масалан, одам совуққотса, асабийлашса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилган бўлса, касал бўлиб қолиши мумкин, дея тушунтирди Владимир Болибок.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳатто COVID-19 билан касалланган беморнинг оила аъзолари орасида карантинда ўтириши ҳам инфекцияни 100 фоиз юқтириб олиш мумкин, дегани эмас. Фақатгина ҳар ким оддий эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилиши шарт.
"Инсон барча тавсияларни диққат билан бажариши керак. У алоҳида хонада ўтириши, оила аъзолари эса, доимий равишда қўлларини ювишлари, ниқобда бўлишлари ва алоҳида идишлардан фойдаланишлари лозим бўлади. Шунингдек, уйдаги кўпчилик фойдаланадиган жойларни мунтазам равишда дезинфекция қилиб туриш керак. Шунда ҳаммаси яхши бўлади", деди иммунолог.