“Уятли одат”. Туркистондаги уйдан 2 тонна носвой топилди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари маҳаллий фуқаронинг уйида яширин ишлаб чиқариш цехини аниқлаб, 2 тонна носвойни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Келес тумани Ички ишлар бўлими ходимлари маҳаллий фуқаронинг уйида носвой ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цехни фош этган.

Уй ҳовлисидаги хўжалик биносида яшовчи кекса эркакка тегишли 40 қоп носвой аниқланган бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги тахминан 2000 килограммни ташкил этган. Шунингдек, носвой тайёрлаш учун мўлжалланган ускуналар ҳам топилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Юртимизда носвой соғлиқ учун зарарли экани ва уятли одатлар қаторига кириши бир неча бор таъкидланган. Шу муносабат билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Полиция аҳоли ўртасида носвой истеъмолининг зарари ва уни сотиш тақиқлангани ҳақида тарғибот ишларини давом эттирмоқда”, дейилади ИИВ хабарида.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2015 йилдан буён носвой ишлаб чиқариш ва уни тарқатиш тақиқланган. Мамлакатда носвой сотганлар 92 минг тенгедан ортиқ жаримага тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркистон носвой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг